11:00 / 05.02.2020
0
11312
Реклама

Немис шифокори AKFA Medline марказида бепул тиббий кўриклар ўтказди

AKFA Medline тиббиёт марказига ташриф буюрган немис шифокори, профессор-оториноларинголог Маркус Зукфюль беморлар учун бепул тиббий кўриклар ўтказиш билан бирга бутун республика бўйлаб йиғилган соҳа мутахассисларига мастер класс ҳам ўтиб берди.

Фото: AKFA Medline

4 февраль куни AKFA Medline клиникасида махсус таклифга кўра Германиядан ташриф буюрган мутахассис – тиббиёт фанлари доктори, профессор Маркус Зукфюль иштирокида тиббий конференция бўлиб ўтди. Мюнхен шаҳридаги Марта-Мария клиникаси ЛОР бўлими бош шифокори бўлган жаноб Зукфюль илмий ишлар билан биргаликда Германия отоларингологлари жамияти сафида эшитиш қобилияти пасайишига қарши курашлар бўйича амалиётлар олиб боради.

Мазкур тиббий анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кўмагида ташкиллаштирилди ҳамда маҳаллий шифокорлар учун ЛОР-патологияси мавжуд беморларни даволашда узлуксиз даволаш ва жарроҳлик усуллари ҳақида жаҳон миқёсидаги қимматли таклифлар олиш имконини берди.

Конференция жараёнида меҳмон ҳамда маҳаллий оториноларинголог шифокорлар интерфаол тарзда қуйидаги мавзуларни муҳокама қилдилар:

  • Имплантлантирилувчи эшитиш аппаратлари;
  • Жарроҳликда бош ва бўйин дефектлари реконструкцияси;
  • Тимпаносклерозда даволаш усулининг ўзига хос жиҳатлари;
  • Гиперпластик йирингли-полипоз синуситларда эндоскопик синус-хирургиянинг ўзига хос жиҳатлари;
  • Овоз пайчаларининг бир томонлама парезида овозни яхшилаш.

Бир муддат муқаддам доктор Маркус Зукфюль республикамиз фуқаролари учун 100 га яқин бепул тиббий кўриклар ўтказган ҳамда AKFA Medline шифокорлари билан биргаликда эшитиш органлари ва нафас олиш тизимида 10 дан ортиқ жарроҳлик амалиётлари амалга оширганди.

Бу ватандошларимизга юқори даражадаги хизмат, немис тиббиётининг илғор жиҳатларидан фойдаланиш билан бирга хорижга сафар, авиаташувлар билан боғлиқ харажат ҳамда вақтларини тежаш имконини берган.

Конференция якунига кўра, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Доктор Маркус Зукфюлга эса AKFA Medline маркази директори К.К.Мирзалиева томонидан клиниканинг фахрий профессори дипломи тақдим этилди.

AKFA Medline клиникаси кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, юртимиз тиббиёти мавқеини юксалтириш сари ҳаракатлар доирасида дунёнинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликни давом эттиради.

Телефон: +99871 203 30 03 ёки 1141 

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, 5А

Мўлжал: «Беруний» метро бекати

Сайт: www.akfamedline.uz

Телеграм: t.me/akfamedline_uz

Инстаграм: instagram.com/akfamedline

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top