Лойиҳа Тошкент шаҳридаги Alfraganus турар жой мажмуаси ҳудудида амалга оширилмоқда ва у тиббий хизмат кўрсатишнинг замонавий моделларидан бири сифатида тақдим этилади. Концепция Cleveland Clinic тажрибаси ва халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган.

Барпо этилаётган клиника умумий 35 300 м² майдонни эгаллайди ва барча хизматлар тўлиқ бепул бўлади. Муассаса кунига 3000 нафар, йил давомида эса 500 000 нафар беморга хизмат кўрсата олади.
Клиникада 150 дан ортиқ қабул ва диагностика хонаси ташкил этилади ҳамда 36 дан ортиқ тиббий йўналишлар қамраб олинади. Жумладан, терапия, кардиология, эндокринология, лаборатория ва инструментал диагностика каби соҳаларни ўз ичига олади.

“Биз тизим қурмоқдамиз — у қадриятлар асосида: интизом, етакчилик, ҳурмат ва жамият олдидаги масъулият. Биз буни ўзимиз ва яқинларимизга ёрдам бераётгандек амалга оширяпмиз”, - дея таъкидлади AKFA Group асосчиси Жаҳонгир Артиқхўжаев лойиҳа тақдимотида.

Ушбу лойиҳа шундай муҳит яратишни кўзда тутадики, унда одам ўзини шифохонада эмас, балки меҳмонхона муҳитида ҳис қилади. Бинода қулай йўналтирувчи белгилар, рақамли терминаллар, хотиржам муҳит ва ҳар бир ташриф буюрувчига ҳурмат билан муносабат мавжуд бўлади.

Барча жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, хизматлар оддий, интуитив равишда тушунарли ва фойдаланишда қулай қилиб яратилган. Беморларнинг марказ билан ўзаро муносабатининг барча босқичлари — қабулга ёзилишдан тортиб, диагностика натижаларини олишгача — замонавий IT ечимлари асосида оптималлаштирилган. Фуқаролар шифокор қабулларига мустақил ёзиладилар, ташрифларини режалаштирадилар ва тиббий ҳужжатларини онлайн тарзда, навбат кутишсиз олишлари мумкин. Бундай ёндашув хизмат сифатини, тезкорликни ва беморлар учун қулайликни таъминлайди.

Central Asian University ректори Камрон Ғуломовнинг таъкидлашича,








