AKFA Medline клиникаси умумий ҳажми 211 миллиард сўмга тенг бўлган индексация қилинадиган корпоратив облигацияларни жойлаштирди.

AKFA Университети таъсисчиси AKFA Medline муомалага номинал қиймати 10 миллион сўмни ташкил этадиган 21 100 дона корпоратив облигацияларни чиқарди. Облигациянинг муомала қилиш муддати беш йил. Облигациялар ёпиқ обуна йўли билан ягона инвестор Abu Dhabi Uzbek Investment Company (ADUI) инвестицион компаниясига жойлаштирилди.

Маълумот учун, ADUI 2019 йилнинг июль ойида ташкил этилган. Компания 2019 йилнинг март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва БАА ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик шартномаси натижасида ташкил этилди. ADUI'нинг устав фонди 100 миллион долларни ташкил этади ва Абу Даби Ривожланиш Фонди (ADFR, улуши 75%) ҳамда Ўзбекистон Реконструкция ва Ривожланиш Фонди (ЎРРФ, 25%) маблағлари ҳисобидан ташкил этилган. ADUI Ўзбекистонда юқори салоҳиятга эга бўлган инвестицион лойиҳаларни молиялаштиради.

ADFR 1971 йил 15 июлда Абу-Даби ҳукумати номидан имтиёзли кредитлар ва грантлар шаклида ёрдам кўрсатувчи етакчи миллий ташкилот сифатида ташкил этилган бўлиб, ривожланаётган давлатларда иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга эришиш бўйича тадбирларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилган. ADFR шунингдек, фойда олувчи мамлакатларда иқтисодий ривожланишни тезлаштиришда муҳим роль ўйнаб, хусусий секторни рағбатлантиришга сармоя киритади.

SAB Capital Advisory компанияси мазкур келишувни амалга оширишда инвестицион маслаҳатчи сифатида иштирок этди.

Корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар AKFA Университетининг Тошкент вилояти Қибрай туманидаги кампуси қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. Мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар туфайли янги олий таълим муассасалари, жумладан хусусий университетлар ташкил этилмоқда. AKFA Университетининг замонавий кампусини ташкил қилиш учун бизнинг жамоа таълим тизимига тўғридан тўғри хорижий сармоялар жалб қилди, - деди AKFA Medline бош директори Камола Мирзалиева. - Мен Темур Раҳмонов раҳбарлик қилаётган Abu Dhabi Uzbek Investment Company компаниясига профессионализм ва облигацияларини сотиб олиш бўйича қабул қилган қарорига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Биз Ўзбекистон хусусий компаниялари томонидан сармояга катта эҳтиёж борлигини кўрмоқдамиз. Компаниялар муқобил молиялаштириш манбаларини қидириб капитал бозорига кирмоқдалар. Келажакда биз бундай транзакциялар сони ошишини кутмоқдамиз,