Ўзбекистон | 10:19 / 07.02.2020
2977
2 дақиқада ўқилади

«Баҳор» ансамбли Тошкент радио эшиттириш уйи биносига жойлаштирилади

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли” давлат муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат ҳужжати қабул қилинади

Муҳокама учун эълон қилинган лойиҳага кўра, Маданият вазирлиги, Миллий телерадиокомпаниянинг Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” ансамбли” давлат муассасасини Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси 49-уй манзилида жойлашган Миллий телерадиокомпания тасарруфидаги Тошкент радио эшиттириш уйи биносининг 3-қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Миллий телерадиокомпания “Баҳор” ансамблига маъмурий хоналар ва машғулот заллари ажратишни назарда тутган ҳолда уни фаолият олиб бориш учун объектга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштиради.

Объектда мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлар ишлари бўйича:

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмаси хизмати давлат муассасаси ‒ буюртмачи этиб белгиланади;

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқланади.

Белгилаб қўйилишича, объектда мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлар ишлари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, республика бюджетидан ажратилган маблағлар, Маданият вазирлигининг 2020 йил учун инвестиция дастури маблағларидан иқтисод қилинган қисми, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид