Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристонда вертолёт қулаши оқибатида давлат думаси депутати ҳалок бўлди
Татаристонда вертолётнинг қулаши оқибатида Россия давлат думаси депутати Айрат Хайруллин ҳалок бўлди.
Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигига вазиятдан хабардор манба маълум қилган.
Bell 406 вертолёти Татаристоннинг Лаишево шаҳри яқинида фалокатга учраган. “Восток Транс” компаниясига тегишли вертолётда 3 киши бўлган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши, жумладан учувчи оғир жароҳат олган. Хайруллин фамилияли бир йўловчи олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган”, деб маълум қилган манба.
Дастлабки тахминга кўра, фалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
50 ёшли Айрат Хайруллин “Единая Россия” партияси аъзоси бўлган. 2008 йилдан бошлаб Россия, Беларусь ва бошқа давлатлардан 200 тага яқин компания кирган Миллий сут ишлаб чиқарувчилар иттифоқига (Союзмолоко) раҳбарлик қилган. Хайруллин давлат думасида аграр масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари бўлган.
Мавзуга оид
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
08:59 / 20.05.2026
Қозондан бемор ўзбекистонлик фуқаро ватанга олиб келинди
10:14 / 13.04.2026
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
11:22 / 23.03.2026