Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус сабабли Canada Goose раҳбари миллиардерлик мақомидан айрилди
Forbes миллиардерлар рейтигида Рейсс ўтган йили 1717-ўринда қайд этилганди. Унинг бойлиги 1,3 млрд доллар деб баҳоланган.
Канаданинг момиқли маҳсулотлар ва кийим-кечаклар ишлаб чиқарувчи Canada Goose компаниясининг акциялари нархи 4,38 фоизга тушиб кетди. Натижада компания раҳбари Дани Рейсс миллиардерлик мақомидан айрилди, эндиликда унинг бойлиги 874 млн доллар деб баҳоланмоқда, деб ёзади Forbes.
Маълумот берилишича, ҳозирда компаниянинг бир дона акцияси 31,84 долларга баҳоланмоқда, 6 февралда унинг нархи 33,3 долларни ташкил этганди.
Forbes қайд этишича, компания акциялари 2019 йил 29 декабрда якунланган молиявий йилнинг учинчи чораги бўйича ҳисобот тақдим этилганидан сўнг пасая бошлаган. Ҳисоботда Canada Goose Хитойда коронавирус тарқалиши компания ишига салбий таъсир кўрсатиши айтилган.
Вирус боис харид фаоллиги пасаяди, Хитой, Шимолий Америка ва Европадаги чакана дўконлар зарар кўради.
Forbes миллиардерлар рейтигида Рейсс ўтган йили 1717-ўринда қайд этилганди. Унинг бойлиги 1,3 млрд доллар деб баҳоланган. Айни пайтда у миллиардерлар рўйхатидан чиқарилган.
Рейсс компанияга 2001 йилда, 27 ёшида раҳбар бўлганди. Компания Snow Goose деб номланган, аммо Европада бундай бренд қайд этилгани сабабли унинг номи Canada Goose деб ўзгартирилган. Ушбу бренд остидаги эркаклар устки кийимлари 525 доллардан 1650 долларгача баҳоланади.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022