Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» «Бетис» майдонида камбек қилиб, ғалабага эришди
Испания Ла Лигасининг 23-турида «Барселона» сафарда жамоа бош мураббийи Кике Сетьеннинг собиқ клуби «Бетис» меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди. Каналес ва Фекирнинг голларига каталонияликлардан де Йонг, Бускетс ва Лангле жавоб берди. Эътиборлиси, Лео Месси жамоасининг учала голига ҳам ассистентлик қилди.
Ғалабадан сўнг «Барселона» очколарини 49тага етказиб, пешқадам «Реал»ни (52 очко) қувишда давом этади. «Бетис» эса 28 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Ла Лига, 23-тур
Бетис – Барселона 2:3
9 февраль, «Бенито Вильямарин»
Голлар: Каналес (6, пенальти), Фекир (26) – де Йонг (9), Бускетс (45+2), Лангле (72).
Бетис: Роблес, Манди, Бартра, Эмерсон, Морено, Вильям Карвалью (Хоакин, 70), Каналес, Аленья, Родригес (Тельо, 86), Фекир, Иглесиас (Морон, 62).
Барселона: тер Стеген, Умтити, Лангле, Фирпо (Альба, 57), Сержи Роберто, Видаль (Артур, 57), Бускетс, де Йонг, Семеду, Гризманн (Ракитич, 89), Месси.
Огоҳлантиришлар: Лангле (5), Сержи Роберто (29), Видаль (32), Эмерсон (36), Манди (45), Бускетс (57), Родригес (72), Фекир (76).
Четлатишлар: Фекир (76), Лангле (79).
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026