Ўзбекистон | 19:27 / 10.02.2020
15368
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда гастарбайтерлик фанини киритиш таклиф этилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларида гастарбайтерлик фанини киритиш таклифи билдирилди.

Фото : KUN.UZ KUNDALIGI

«Мактабларда гастарбайтерлик фанини киритиш керак. Ҳар йили мактабни 700 минг ўқувчи битириб, уларнинг деярли ярми мардикорчиликка маҳкум!», деган мазмундаги пост эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакатимизда 2018 йилда 11 йиллик таълим тизимига қайта ўтилгандан сўнг 2019 йилда мактабни 200 мингдан зиёд ўқувчи битирди. Жорий йилда ҳам битирувчилар сони 200 мингдан зиёд бўлади.

Жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилади. Мазкур ўқув масканларида ёшларнинг касб ўрганиши кўзда тутилган.

Шунингдек, халқ таълими тизимида ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилмоқда. Унда замонавий компетенцияларни ривожлантиришга катта аҳамият берилади.

Умуман олганда, вазирлик мактаб ўқувчилари орасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришни режалаштирмоқда. 

Мавзуга оид