Ўзбекистон | 12:09 / 10.02.2020
5333
2 дақиқада ўқилади

Қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, президентнинг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори билан давлат муассасаси шаклидаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ташкил этилган, унинг асосий вазифалари ва фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланган.

Қурилиш вазирлиги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг ходимлар умумий чекланган сони 25 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланди.

Қурилиш вазирига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Белгиланишича, Марказ директори ва ўринбосари Ўзбекистон қурилиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Марказ Қурилиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда:

Марказнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;

Марказни тегишли мутахассисликка эга малакали мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, модций-техник базасини шакллантириш чораларини кўради;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштиради.

Мавзуга оид