Ўзбекистон | 01:07 / 11.02.2020
78002
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурорга янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига икки ўринбосар — биринчи ўринбосар ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори - бош прокурор ўринбосари тайинланди.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган йиғилишда янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақдаги маълумотларни Бош прокуратура ахборот хизмати Kun.uz’га тасдиқлади.

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Абдухалим Холмаҳматов Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Абдухалим Холмаҳматов

А.Холмаҳматов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.

Генерал-майор Шуҳрат Шарапович Узоқов Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори этиб тайинланган. 

У кунгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Узоқов

Шуҳрат Узоқов 2016 йил 26 августгача ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган эди. 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид