Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларга Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқи берилади
Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг расмий шарҳи юзасидан Конституциявий судга мурожаатлар қилиш тартиби соддалаштирилади, унинг субъектлари доираси кенгайтирилади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилишича, 2020 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси ва Конституциявий суд судьяси томонидан индивидуал тартибда Конституциявий судга масала киритиш тартибини белгилаш;
Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларини киритиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026