Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судьялар иш ҳақи янада оширилади
Судларнинг моддий-техник шароитларини яхшилаш ва судьялар фаолиятининг ижтимоий кафолатларини кучайтириш кўзда тутилмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 майга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
судьялар ва суд ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш, бунинг учун бюджетда алоҳида сатрни ажратиш;
судьялар ва суд ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мослаштириш;
янги қурилиши режалаштирилаётган суд биноларини илғор халқаро тажриба асосида лойиҳалаштириш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича дастурни тасдиқлаш;
судьяларни қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган хизмат уй-жойи олиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлар рўйхатига киритиш;
судлар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Молия вазирлиги.
Мавзуга оид
07:36 / 07.05.2026
Қонун талабларини бузган икки нафар судья ишдан бўшатилди
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026