Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7та шаҳарга туташ 12та аҳоли пунктига «йўлдош шаҳарлар» мақоми берилади
Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қарши, ва Нукус шаҳарларига туташ 12та аҳоли пунктига “йўлдош шаҳарлар” мақомини бериш орқали 2020-2025 йилларда ривожлантиришга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўзда тутилган
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
йўлдош шаҳарларни ривожлантириш натижасида асосий шаҳарга (ядро шаҳар) бўлган демографик юкни қисқартириш;
йўлдош шаҳарларга бўлган ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маърифий эътиборни кучайтириш орқали маҳаллий аҳолининг шаҳарлар ичида ҳаракати эркинлигини таъминлаш;
йўлдош шаҳарларда саноат ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Урбанизация агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
Мавзуга оид
07:36 / 25.02.2026
Қайси давлатларда аҳоли пойтахтда жамланган? (Харита)
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026