Жамият | 20:21 / 12.02.2020
6466
2 дақиқада ўқилади

Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Россиянинг Челябинск вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг бир фуқароси вафот этди, яна икки нафар ўзбекистонлик тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 7 февраль, жума куни, Челябинск вилояти ҳудудидан ўтувчи Южноуральск—Магнитогорск трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч киши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этган. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари М.Н. ва А.Р. тан жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

ТИВ томонидан қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган, жароҳатланганлар ва уларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилган, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳум аёлнинг жасадини турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид