09:33 / 13.02.2020
0
10211

Бекҳэмда муаммо. Унинг клуби номланишини ўзгартиришга мажбур қилишмоқчи

Март ойидан бошлаб Дэвид Бекҳэм эгалигидаги «Интер Майами» клуби МЛСда ўз иштирокини бошлайди. Бу воқеага узоқ тайёргарлик кўрилди: клуб лигада олдинроқ қўшилиши керак эди, аммо ҳар сафар собиқ футболчи олдида муаммолар қалқиб чиқарди. Гоҳида стадион билан, гоҳида эса бизнес-ҳамкорлар билан. Ниҳоят, бу йил Бекҳэмнинг режалари амалга ошиш арафасида.

 «Интер Майами» учун қурилган стадион деярли тайёр ҳолга келди. Арена 2021 йилда фойдаланишга топширилади. Унгача эса клуб эски «Майами Фьюж Локҳарт» стадионида тўп суради. «Интер Майами» янги мавсумдаги илк учрашувини айнан ушбу стадионда 14 март куни «ЛА Гэлакси» клубига қарши ўтказади.

Янги стадион «Майами Фридом Парк» деб ном олиб, арена ичида футбол майдонлари, парк, ресторанлар ва ҳаттоки меҳмонхона ҳам ўрин олади.

 Бекҳэм жамоасининг асосини бунгача МЛСда тўп сурган тажрибали футболчилар ва ёш жанубий америкалик ўйинчилар ташкил этади. Бекҳэм ўз клубига Европадан номдор футболчилар - Эдисон Кавани, Жо Ҳарт, Луис Суарес ва ҳаттоки Лео Мессини олиб келмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Жамоанинг айни дамдаги мураббийи уругвайлик мутахассис Диего Алонсодир.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Bosses in the 🏡 Jorge Mas and @davidbeckham take in the view from the Safe standing supporters section located in the North Stand of #InterMiamiCF Stadium. Built at a 34 degree incline, the section is the maximum steepness permitted by MLS- ensuring an intimidating experience for visiting teams. Tag two friends that will have this section 🔥on March 14th ⤵️ ————————————— Los Jefes en casa. Jorge Mas y David Beckham admiran la sección a-pie de la Hinchada en el Fondo Norte del estadio #InterMiamiCF. Construida con una inclinación de 34 grados, esta hecha para crear una experiencia intimidante para los equipos visitantes. Taggea a dos amigos que traerán 🔥 el 14 de Marzo.

A post shared by Inter Miami CF (@intermiamicf) on

 МЛСда иштирок этиш учун ҳам клуб ўз академиясига эга бўлиш шарт эди. Дэвид бу муаммони ҳал этиб бўлди – клуб 2019 йилда «Интер Майами» академияси очилганлигини эълон қилди. Бугунга келиб академияда U-12, U-19 ёшли гуруҳлар шуғулланмоқда.

 Йиллик абонементлар ҳам аллақачон сотувга чиқарилган. Энг арзон йиллик чипта нархи – 25 АҚШ долларини ташкил этади. Клуб янги форма тақдимотини ҳам ўтказиб бўлди. Аdidas брендига тегишли клуб рамзи туширилган футболкалар сотуви аллақачон бошланган.

 Дэвид Бекҳэм МЛСда иштирок этиш барча талабларни бажарди, клуб ишларини тўғри йўлга қўйганида, кутилмаганда яна бир муаммо чиқди: Миланнинг «Интер» клуби Бекҳэм жамоаси устидан судга мурожаат қилди. Эътироз сабаби – клубнинг номланишидир.

 2018 йилда Флорида клуби ўзига «Интер Майами» дея ном қўйгач, Миланнинг «Интер» клуби судга мурожаат қилганди. Гап шундаки, Италия клуби 2014 йилда АҚШда «Интер» савдо белгисини ҳам рўйхатдан ўтказган бўлган.

МЛСнинг ўзига хос ҳуқуқий жиҳатлари боис, «Интер» ҳозирда клуб билан эмас, МЛС лигаси билан судлашмоқда. Дастлабки босқич миланликларнинг ғалабаси билан тугаган. МЛС жаҳон бўйлаб жуда кўп жамоалар «Интер» номи остида тўп суриш важини келтиришга уринган бўлса-да, клубни номлаш ҳуқуқини исботлай олмаган. Натижада, «Интер» Бекҳэм клуби устидан дастлабки суд ишини ютди. Энди «Интер Майами» клуби тез орада ўз номини бошқа номга алмаштиришга мажбур этилиши мумкин.

 Вазиятдан хабардор бўлган америкалик адвокат Дэвид Уинкернинг айтишича, суддаги ишлар «Интер Майами»нинг фойдасига ишлаётгани йўқ ва тез орада суд МЛСга ушбу клуб номини ўзгартириш бўйича қарор чиқариши мумкин. Дэвид Бекҳэм мавсум бошланмасдан бу масалани ҳам ечиши керак бўлади. 

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top