Жаҳон | 00:11 / 13.02.2020
12577
2 дақиқада ўқилади

Квартира ичида 50 км: Хитойлик марафончилар коронавирус сабабли уйда машқ қилмоқдалар 

Хитойнинг кўплаб шаҳарларида коронавирус сабабли ҳаракатланишга киритилган чекловлар маҳаллий марафончиларни ўзини яхши формада сақлаш учун уйдаги шароитдан фойдаланишга мажбур қилмоқда. Улар шу билан бирга югуриш тренажёрларидан фойдаланишмаяпти.

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.  

Мисол учун, Хунань провинциясининг Чаньша шаҳрида яшовчи 66 ёшли марафончи Ли Чжаньчжэ ҳар куни ўз уйида 10 кмлик масофани югуриб ўтмоқда. У қўшниларини безовта қилмаслик учун иложи борича оҳиста югуришга ҳаракат қилмоқда. 

Чжаньчжэ 2008 йилги Пекин Олимпиадасида Олимпия машъаласини олиб борувчилардан бири бўлган ва Токио, Бостон, Лондон, Берлин, Чикаго ва Нью-Йорк марафонларида иштирок этган.

Жумладан, Ханчжоуда яшовчи таниқли ҳаваскор марафончи Пан Чансу ўзига хос рекорд ҳам ўрнатди: у карантин туфайли кўчада машқ қила олмагани сабабли квартирасида 50 км масофани югуриб ўтган.

“Мен бир неча кун кўчага чиқмадим ва буёғига қўлни қовуштириб ўтиролмайман”, деб ёзган Пан Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Спортчининг таъкидлашича, у меҳмонхонадаги иккита столни бирлаштириб, 8 метрлик “майдонча” ҳосил қилган ва унинг атрофида 6250 марта югуриб чиққан. Бунинг учун унга 4 соат 48 сония талаб этилган. Пан бунинг исботи тариқасида видео ва суратлар билан бўлишган.  

Мавзуга оид