Лойиҳа: Ўзбекистон бўйлаб таҳоратхона ва намозхоналар қурилиши мумкин
Туристик шаҳарларнинг йирик савдо-кўнгилочар марказларида, шунингдек, автомагистраллар бўйида туристлар учун шароитлар, шу жумладан маълум жойларда таҳорат қилиш ва ибодат қилиш учун шароитларни яратиш мўлжалланмоқда
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоатчилик жамғармаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон туризм магистрали” (Хонобод-Мўйноқ) бўйлаб туристлар учун зарур инфратузилма объектлари (кафе, савдо нуқталари, маълумот бурчаги, дам олиш ва кўнгилочар жойлар, таҳоратхона ва намозхоналар) яратиш бўйича Ислом тараққиёти банки маблағларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Президентнинг 2019 йил 13 августидаги ПФ-5781-сон фармони билан ташкил қилинган “Ўзбекистон туризм магистрали” (Хонобод-Мўйноқ) туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи яратилаётган йўл бўйи инфратузилмаси объектлари жойлашишини аниқлаш, уларга ер участкалари ажратиш ва қурилиш учун рухсат олиш бўйича чоралар кўрилади.
Республиканинг туристик шаҳарларининг йирик савдо-кўнгилочар марказларида, шунингдек автомагистраллар бўйида туристлар учун шароитлар, шу жумладан маълум жойларда таҳорат қилиш ва ибодат қилиш учун шароитларни яратиш бўйича ташкилий чоралар ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Маданият вазирлиги, Давлат туризм қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан биргаликда қуйидагиларни ишлаб чиқади:
туристлар учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида жамоат жойларида таҳорат ва ибодат қилиш жойларига хос намунавий талаблар;
зиёрат қадамжоларида бўлиш, маданий ва ибодат биноларини зиёрат қилиш қоидалари.
Маданият вазирлиги, “Вақф” фонди, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм айланмасига киритилган моддий-маданий мерос объектлари сонини, уларни туризм айланмасига киритиш механизмини кўрсатган ҳолда (инвентеризация ўтказиш ва аниқ мезонлар бўйича юқори салоҳиятли объектларни аниқлаш, инфотурлар ташкиллаштириш, объектларни тарғиб қилиш) 800тага етказиш бўйича дастур ишлаб чиқиб, тасдиқлайдилар.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024