Тошкент вилоятида 501 млн сўмлик товарларнинг ўзлаштирилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилоятида 501 812 800 сўм миқдордаги товарлар ўзлаштирилди, тергов олиб борилмоқда
2020 йил 2 февраль куни Туркманистон Республикаси фуқароси 54 ёшли М.Б. Тошкент тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У 2019 йилнинг июль ойларида 38 ёшли У.М. билан келишиб, Ўзбекистон Республикасига жами 22 та вагон “Газа бетон” ғиштларни кейинчалик сотиш мақсадида Тошкент туманидаги омборлардан бирига тушириб, кейинчалик улардан умумий қиймати 501 812 800 сўмлик 7та вагон “Газа бетон” ғиштларни талон-торож қилиб, сотиб юборилаётганлиги ҳолати юзасидан У.М.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов олиб борилмоқда, дейилади хабарда.