Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ухандаги шифохона бош шифокори коронавирусдан вафот этди
Янги коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Ухан шаҳридаги шифохоналардан бирининг бош шифокори коронавирусдан вафот этди. У Хитойдаги тиббиёт муассасаларининг коронавирусдан вафот этган илк раҳбари бўлди.
Фото : NEW YORK TIMES
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.
“Учан” шифохонаси бош шифокори Лю Чжиминнинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида дастлаб “Жэньминь Жибао” нашри хабар қилган, бироқ кейинроқ бу маълумот рад этилиб, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашаётганлари маълум қилинган.
51 ёшли шифокор 18 февралда маҳаллий вақт билан соат 10:30да вафот этган. У Хитойдаги тиббиёт муассасаларининг коронавирусдан вафот этган илк раҳбари бўлди.
“Учан” коронавирусга чалинганларни биринчилардан бўлиб қабул қила бошлаган. Шифохонада мингга яқин одам ишлайди.
Таъкидланишича, шифокор бош чаноқ-мия жароҳатлари, бош чаноқ ичи ўсимталари диагностикаси ва уларни даволаш билан шуғулланган.
Уханда февраль бошида коронавирус тарқалиши ҳақида биринчи бўлиб хабар қилган 34 ёшли шифокор Ли Вэньлян ҳаётдан кўз юмганди. У шаҳарнинг марказий шифохонасида ишлаб, иш вақтида вирусни юқтириб олган. Шифокор 2019 йил 30 декабрда WeChat ижтимоий тармоғи орқали ҳамкасбларига Ухандаги Хуанань денгиз маҳсулотлари бозорида атипик зотилжамга (SARS) учраш ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар қилган.
31 декабрда Ли ва касаллик ҳақида бошқалар билан бўлишган яна 7 шифокор полицияга чақиртирилиб, уларга жамоат тартибига путур етказиши мумкин бўлган бундай “ёлғон хабарлар”ни бошқа тарқатмаслик бўйича огоҳлантириш қилинган.
Мавзуга оид
08:05 / 16.11.2025
Тоза ҳавога бож ва шифокорларга имтиёзлар — ҳафта дайжести
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025