18:20 / 19.02.2020
0
3876

Тошкент туманида 222 миллион сўмлик сифати кафолатмаган парфюмерия маҳсулотлари аниқланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Тадбир давомида, фуқаро Н.Н. бошқарувидаги «Дамас» русумли автоулов шубҳа остига олиниб, тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юкхонасида фуқаро А.Д. томонидан олиб кетилаётган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 176,4 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Д.га тегишли бўлган «Нексия» русумли автоулов ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув давомида автоулов юкхонасида умумий қиймати салкам 46 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги маълум бўлди. 

Бу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top