09:00 / 21.02.2020
24484
Реклама

«BARS tires» автомобиль шиналари: сифатли, ҳамёнбоп ва энг муҳими – миллий маҳсулот!

Фото: BARS tires

Сўнгги кузатувларга кўра, юртимиз иқтисодиёти ривожланишнинг янги босқичига кирди. Давлатимиз ва ҳукуматимиз саъй-ҳаракатлари натижасида кўплаб соҳалар – таълим, спорт, қурилиш, тиббиёт, саноат, энергетика, нефть-кимё ва яна бошқа соҳаларда олдинга интилиш тез суратлар билан бормоқда.

Хусусан, ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқлар, завод ва фабрикаларнинг барпо этилиши, мамлакатимиз аҳолисини иш билан таъминлабгина қолмай, ялпи ички маҳсулот улушининг ошишида ва экспорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодиётимизни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган миллий брендлар ўзининг сифатли ва ҳамёнбоплиги билан мижозлар эътиборини ва меҳрини қозониб келмоқда. 2014 йилда асос солинган ва 2018 йил ишга туширилган, Ангрен эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган, Ўрта Осиёда ягона бўлган «Биринчи резинотехника заводи»да ишлаб чиқарилувчи «BARS tires» бренди остидаги автомобиль шиналари ҳам шулар жумласидандир. Бу заводда Германия, Италия, Япония, Нидерландия ва Хитой давлатларидан олиб келинган юқори технологияли қурилмалардан фойдаланилади.

Хорижда малакасини ошириб келган ўзбек йигит ва қизлари томонидан Жанубий Корея, Сингапур, Индонезия давлатларидан келтирилган хом-ашё билан, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда. Заводда чиқарилган автомобиль шиналари жаҳон стандартларига мос равишда чидамлилиги, юмшоқлиги, дизайни ва бошқа техник параметрлари туфайли халқаро сертификатларга ҳам эгадир.

Бугунги кунда кўплаб ривожланган давлатлар, хусусан, АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва яна бошқа ғарб мамлакатлари аҳолиси ривожланишининг илк босқичларида илм-фан, таълим, ишлаб чиқариш соҳаларини ўзлаштириб ёки соҳасининг энг зўр мутахассиси бўлибгина қолмай, давлат иқтисодиётини ривожлантиришда, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва шу мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олиш билан ўз давлати иқтисодиёти ўсишида катта пойдевор бўлиб хизмат қилишган. Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам миллий брендлар – яъни, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган (MADE IN UZBEKISTAN) тамғаси остида чиқаётган маҳсулотлар нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам оммалашиб бормоқда.

Ишонамизки, биз ҳам ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилишга яқинлашиб борар эканмиз, сифатли ва ишончли маҳсулотларимизни халқимиз томонидан ҳам сотиб олиниши ортиб боради. Зеро, замонавий фикрлайдиган ҳеч қайси бир ишлаб чиқарувчи сифатсиз маҳсулот таклиф этиб, кўпроқ фойда олиш ортидан қувмайди. Ўзбекистонда «Биринчи Резинотехника заводида» ишлаб чиқарилаётган «BARS tires» автомобиль шиналари ҳозирги кунда Ўзбекистон бозоридаги автомобиль шиналарининг энг яхшиларидан биридир ва бу ҳайдовчиларимиз томонидан синалиб улгурди.

BARS автошиналарини республикамизнинг барча ҳудудларидаги дўконлардан харид қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз ташриф буюринг:

Telegram: t.me/barstires

Instagram: @bars_tires

Сайт: www.brz.uz

Телефон: +998 71 230-00-12

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 

Мавзуга оид
Top