Ҳукумат томонидан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни ягона етказиб берувчи сифатида тан олингани ОАВ саҳифаларида катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги қарори билан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Хўш, аҳолига турли хилдаги шиналар ҳамда конвейер ленталарини етказиб берувчи завод ҳозирда қандай фаолият олиб бормоқда? Компания шина бозорида биринчи ва ягона бўлишга лойиқми? 

Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида мустақил журналистик тадқиқот ўтказилди. Тадқиқот давомида белгиланган нархлар бозордаги аналогик маҳсулотлар нархлари солиштирилди. Заводда қандай синовлар ва сертификатлар жорий этилганлигини аниқлашди.

Изланишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, аҳоли манфаати учун нархлар жуда паст қилиб белгиланган бўлиб, юқори сифат янги технологиялар уйғунлигида истеъмолчига узоқ муддат давомида завод маҳсулотидан муваффақиятли фойдаланишга имкон беради.

Халқаро талаблар даражасида синалган сифат

Автомобиль шиналарини технологик жиҳатдан лицензиялаш учун жаҳон миқёсидаги «LINGLONG TireCo». Ltd. компаниясининг профессионал мутахассислари жалб этилди. Завод Италия, Германия, Испания, Голландия, Хитой ва Япониянинг шина соҳасидаги етакчи компанияларнинг ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилди. Тайёр бўлган маҳсулот сифатини назорат қилиш эса - тўлиқ автоматлаштирилган тизимда Япониянинг илғор KOBELCO компанияси томонидан амалга оширилади.

Янги иш ўринлари

«Ангрен» ЭИЗда жойлашган корхона 30 га ҳудудни қамраб олади. Катта завод шунингдек, 1200 янги иш ўринларини яратади ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшади.  Бу ерда ёш мутахассислар хориждан таклиф этилган профессионал ходимлардан янги тажриба ва кўникмаларни эгаллаш имконига эга бўлишади. Бош пудратчи билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ, 3 йил мобайнида ускуна етказиб берувчилар ишлаб чиқариш учун технологик ёрдам кўрсатади.

Заводда қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади:

  • 100 минг погон метр конвейер лентаси;