Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 18 кунда 4823та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди
Тадбир давомида фуқаролардан 78та пичоқ, 2та кастет, 1та бита олинган
Фото: Pixabay
Самарқанд вилояти миқёсида ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятда “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлари 1 февраль кунидан буён ўтказиб келинмоқда.
Ўрганишлар давомида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишда аҳамиятли бўлган 4823 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Жумладан, 120 та ота-оналарнинг ўз мажбуриятларини бажармаслик ҳолати, 164 та енгил тан жароҳат етказиш, 265 та майда безорилик, 545 та жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, 15 та фоҳишалик билан шуғулланиш, 114 та ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, 15 та маъмурий назорат қоидаларини бузиш, 3585 та йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, улардан 607 фуқарога тегишли транспорт воситалари жарима майдончаларига қўйилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 149 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тадбир давомида фуқаролардан 81 та (78 та пичоқ, 2 та кастет, 1 та бита) ноқонуний предметлар олинган.
Қайд этилишича, вилоят бўйлаб тадбирлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
21:43 / 12.01.2026