Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия армиясини замонавий қуроллар билан жиҳозлаш ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путин Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган концерт дастури вақтида армия ва флотни энг замонавий қуроллар билан жиҳозлаш масаласида гапирди.
ТАСС агентлиги хабарига кўра, РФ президенти россиялик ҳарбийлар энг замонавий қуроллар, шу жумладан, лазерли ва гипертовушли комплексларга эга бўлиши ҳақида айтиб ўтган.
«Биз бундан кейин ҳам армия ва флотимизни янада замонавийлаштиришга ҳаракат қиламиз, бу стратегик кучлар салоҳияти мустаҳкамлаш, барча турдаги қўшинларни энг замонавий қуроллар ва техникалар, жумладан, лазерли, гипертовушли комплекслар, юқори аниқликдаги тизимлар билан таъминлаш деганидир», — деган Путин.
У россияликларнинг кўплаб қуролларининг жаҳонда муқобили йўқлигини таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, бу қуролларнинг барчаси истиқболда ҳам Россиянинг хавфсизлигини таъминлайди.
Бундан аввалроқ Путин россиялик олимларнинг ядро қуролини алмаштириш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида гапирганди.
«Бу янги физик қурол бўлиши мумкин. (...) Ядровий мақом абадий эмас. Тош асри тош тугаб қолгани учун эмас, янги технологиялар пайдо бўлгани учун тугаган», — деганди у.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026