Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирус бўйича махфий матбуот анжумани ўтказилади - ОАВ
АҚШ маъмурияти 25 февралда коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича сенаторлар учун махфий брифинг ўтказади.
Бу ҳақда АҚШ конгресси аппаратидаги манбалар “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига хабар қилган.
24 февралда АҚШ президенти Дональд Трамп конгрессдан коронавирусга қарши кураш учун 2,5 млрд доллар ажратишни сўраган.
“Бугун маъмурият вакцинани ишлаб чиқишни тезлаштириш, тайёргарлик ва жавоб беришни қўллаб-қувватлаш, зарур ускуналар ва материаллар сотиб олиш учун 2,5 млрд долларлик молиялаштириш бўйича қўшимча режани йўлламоқда”, дейилган хабарда.
Трампнинг ўзи АҚШда коронавирус билан боғлиқ ввазият назорат остидалигини айтган.
АҚШда айни вақтда коронавирусга чалиниш бўйича 14 та ҳолат қайд қилинган. Шунингдек, коронавирусга чалинган 39 америкалик хориждан қайтарилиб, карантинга жойлаштирилган.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026