Ҳиндистон пойтахтида тартибсизликлар сабабли комендантлик соати киритилди
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли маъмурияти шаҳарнинг шимолида тартибсизликлар юз бераётган туманларда комендантлик соати киритди.
Бу ҳақда Times of India нашри хабар берди.
Қатъий чоралар Мажипур, Жафаробод, Чанд Багх ва Қороиал Наҳорда жорий қилинади.
Айни вақтда Ҳиндистонда парламент томонидан фуқаролик ҳақидаги қонунга тузатмалар қабул қилинганига қарши норозиликлар бўлиб ўтмоқда. Тузатмалар Ҳиндистон билан қўшни давлатлар - Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан бўлган номусулмон қочқинларга ўз юртларида таҳқирлашларга учраётган бўлсалар, Ҳиндистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини беради. Бу эса ҳиндистонлик мусулмонларнинг норозилигига олиб келган. Улар ушбу тузатмаларни дунёвий давлатда диний мансублик бўйича фуқароларнинг камситилиши деб топиб, уларни конституцияга зид деб ҳисоблашмоқда. Шунингдек, Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий штатлари ҳам ўз норозиликларини билдирмоқдалар. Улар энди ҳудудларида Бангладешдан миллионлаб қочқинлар қўним топиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда. Намойишлар ташкилотчиларининг фикрича, бу маҳаллий аҳоли манфаатларига хавф солади.
Аввалроқ Нью-Деҳлидаги Гуру Тен Баҳодур номидаги госпитал раҳбари Сунил Кумар пойтахтдаги тартибсизликларда 10 киши ҳалок бўлгани, 150дан кўпроқ одам жабрланганини маълум қилган. Шунингдек, Нью-Деҳли полициясида камида 56 полициячи яралангани маълум қилинган.
Мухолифатнинг таъкидлашича, қонунга киритилган тузатмалар таҳқирловчи характерга эга, чунки мусулмонларни фуқаролик олишдан маҳрум қилади. Танқидчиларнинг фикрича, бу вазиятда диний мансублик фуқаролик олиш шарти бўлмаслиги керак.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024