14:33 / 26.02.2020
0
10803

Ҳонгконг ҳукумати ҳар бир фуқаросига 1200 АҚШ доллари ажратишга қарор қилди

 Ҳонгконг ҳукумати 18 ёшдан катта бўлган ҳар бир фуқаросига 10 минг Ҳонгконг доллари (ҲКД) миқдорида беғараз ёрдам ажратишга қарор қилди. Бу чора савдони (иқтисодиётни) жонлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Пол Чан Мо-по/Фото: K.Y. Cheng

Ҳонгконгнинг молиявий котиби Пол Чан Мо-по маҳаллий аҳолига ва бизнесга жуда катта молиявий ёрдам берилишини эълон қилди. 

Дастурга кўра, мамлакатнинг 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаросига 10 минг ҲКД (ёки 1200 АҚШ доллари) миқдорида беғараз ёрдам берилади. Бундан ташқари, солиқ имтиёзлари, давлат мулки ижараси қийматининг пасайтирилиши, шунингдек, кам таъминланган қатламларга бериладиган ёрдам миқдорини 2 баробар ошириш каби чоралар ҳам қўлланади. Иш ўринларини сақлаб қолиш шарти билан кичик бизнес субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилади, фойда солиғи пасайтирилади, электр энергия харажатлари тўлаб берилади. Коронавирус ва оммавий намойишлардан зарар кўрган туризм соҳаси ҳам моддий тарзда қўллаб-қувватланади. Ҳонгконг ҳукумати бу дастурни амалга ошириш учун 120 миллиард ҲКД (15 миллиард АҚШ доллари) ажратди. Бу дастурдан асосий мақсад – аҳолининг истеъмол талабини ошириш, савдони жонлантириш ва иқтисодиётни ривожлантиришдир.

Фото: Xiaomei Chen

Қайд қилиш жоизки, дастурнинг амалга оширилиши Ҳонгконг бюджетида 139 миллиард ҲКД миқдоридаги дефицитни келтириб чиқаради. Режага кўра, у 6 йил давомида бартараф қилиниши керак.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top