20:47 / 26.02.2020
0
3753

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Токио 2020 мобил иловасини ишга туширди 

Токио 2020 мобил иловасига дастлабки босқичда 2020 йилги олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритган ҳамда олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш имконияти юқори бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари уланишлари мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Токио 2020 мобил иловаси яратилди ва ишга туширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мобил иловани яратишдан кўзланган мақсад – спортчи, тренер ва вазир ўртасида тўғридан-тўғри онлайн мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида, тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат.

Токио 2020 мобил иловасига дастлабки босқичда 2020 йилги олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритган ҳамда олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш имконияти юқори бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари уланишлари мумкин. Улар 24/7 режимида жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмоновга ўзларини қийнаётган савол, муаммо ёки таклифлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги ёзги олимпиада ўйинлари шу йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top