Депутатлар бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқуллади
Депутатлар Алия Юнусова номзодини Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ўринбосари - бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига маъқуллади

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
2020 йил 26 февраль куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари, муҳим масалалар муҳокама этилди.
Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
Конституциянинг 78-моддасининг 16-банди, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси 2-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси, 1-бандига мувофиқ, вакил ўринбосари – бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Алия Юнусованинг номзоди илгари сурилган.
Алия Юнусова 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Иш фаолиятини 1983-1989 йилларда Тошкент давлат тиббиёт институтида ўқитувчиликдан бошлаган. 1989-1999 йилларда Фанлар академиясининг Мўминов номли Фалсафа ва ҳуқуқ институтида аспирант, кичик илмий ходим, 1991-1993 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада I даражали мутахассис, бош мутахассис, 1999-2005 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказда бўлим мудири лавозимларида меҳнат қилган. 2005-2020 йилларда — уч чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.
Мажлисда депутатлар Алия Юнусова номзодини Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ўринбосари — бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига маъқулладилар.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
Ўзбекистон | 18:22
-
Қирғизистон Россиядан С-300 зенит-ракета комплексларини олди
Жаҳон | 18:20
-
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди
Ўзбекистон | 17:34
-
Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон | 17:31
Мавзуга оид

19:27 / 03.04.2023
Атиги уч ходим ишлайдиган ташкилот. Хоразмдаги воқеалар Болалар омбудсмани эътиборидан қандай четда қолгани ҳақида

20:04 / 15.03.2023
Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади

12:13 / 04.02.2023
Болаларга жинсий зўравонлик қилганлар афв этилмаслиги, муддатидан аввал шартли озодликка чиқарилмаслиги керак – Болалар омбудсмани

12:43 / 03.12.2022