Ўзбекистон | 22:54 / 28.02.2020
7333
1 дақиқада ўқилади

Ангрен шаҳрида Кореянинг Кукмин университети очилади

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Фото: studyinkorea.go.kr

28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони қабул қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди. 

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур олий таълим муассасасига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид