Сенатда Олий суд судьялигига икки номзод тасдиқланди
Абдурасул Эранов ва Бобур Исломов сенаторлар томонидан Олий суд судьяси лавозимига сайланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
28 февраль куни Сенат ялпи мажлисида сўзга чиққан Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг сўзларига кўра, ушбу номзодлар касбий билими ва малакаси нуқтайи назаридан ушбу лавозимга лойиқ деб топилган.
Абдурасул Ғаффорович Эранов – 1961 йилда Наманган вилоятида туғилган.
1985-2000 йилларда прокурор ўринбосари, вилоят прокуратураси тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2000-2020 йилларда туман, вилоят судлари ва Олий судда фаолият юритган. 2017 йилдан шу кунга қадар Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаб келган.
Бобур Норбобоевич Исломов – 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2010 йил Қашқадарё вилоят судида бошлаган, бунга қадар Хоразм вилоят судида фаолият олиб борган.
Сенат қарори билан 2018 йил 30 мартда Олий суд судьяси этиб сайланган Сайлаубай Мамбеткадиров бошқа ишга ўтаётгани, яъни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланаётгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024