Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:19
671
2 дақиқада ўқилади
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
Сенат тасдиқлаган қонун билан, шартли озод қилинган шахслар устидан назорат механизмлари ва уларнинг мажбуриятлари белгиланмоқда. Улар вақти-вақти билан ваколатли органларга келиб, рўйхатдан ўтиб туриши керак бўлади.
Сенат қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов / Фото: Сенат матбуот хизмати
Олий Мажлис Сенати 18 май куни тергов ҳибсхоналарига оид қонунни маъқуллади.
Қонунга кўра:
- жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг ваколатли органларга вақти-вақти билан келиб рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти белгиланмоқда;
- судга шартли озод қилинган шахс зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш масаласини кўриб чиқишда адвокат ёки шахснинг ўзи илтимоснома киритиши учун имконият яратилмоқда;
- шартли озод қилишни бекор қилиш тартиби аниқлаштирилиб, ушбу масалаларни кўриб чиқиш маҳкум истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судяси томонидан ҳал қилиниши назарда тутилмоқда;
- шартли озод қилинган шахслар устидан назоратнинг ҳуқуқий механизмлари, уларнинг мажбуриятлари ва назоратни тугатиш тартиби белгиланмоқда;
- тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган шахслар дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари камида икки соат сайр қилиши ҳамда қўшимча тарзда кийим-бош ҳамда поябзал олиши белгиланмоқда;
- тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган шахслар озиқ-овқат маҳсулотларини ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун уларга белгиланган пул миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваригача оширилмоқда.
Сенаторлар қонунни маъқуллади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:46 / 18.05.2026
Автомобил одометрини ўзгартириб, бу ҳақда харидорни огоҳлантирмаганлик учун жавобгарлик белгиланади
18:58 / 23.04.2026
Парламент комиссиясида ўрмонлардан фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026