Спорт | 14:03 / 29.02.2020
18027
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» АПЛ чемпиони бўла олмаслиги мумкин

Фото: PA

Коронавирус хавфи туфайли Англия чемпионати ўйинлари тўхтатилиши мумкин, деб хабар беради The Telegraph.

Манбага кўра, коронавирус тез тарқалаётгани учун ҳукумат мамлакатдаги барча спорт тадбирларини бекор қилиши мумкин. Агар АПЛда ҳам мавсум тўхтатилса, аввалги натижалар сақланиб қолиниши ёки бекор қилиниши борасида музокаралар бўлади.

Мавсумнинг қолган барча ўйинлари бекор қилинса, Еврокубокларда қайси жамоалар иштирок этиши масаласи ҳам муаммога айланади. Лекин лига раҳбарияти қандай қарор қабул қилса ҳам, клублар бунга ҳеч қандай эътироз билдиришлари мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда 79 очко билан «Ливерпуль» пешқадам бўлиб турибди. Мерсисайдликларни чемпионликдан 4та ғалаба ажратиб турибди.

Мавзуга оид