Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намунали ва даромадли автокорхона раҳбари «Нексия» автомобили билан тақдирланди
Танлов «Энг намунали ва даромадли автокорхона», «Энг намунали чиқинди полигони» ва «Энг намунали хайдовчи ва юкловчи» каби уч йўналишда амалга оширилди. «Энг намунали ва даромадли автокорхона» йўналиши бўйича 1-ўринга «Нексия» автомобили, 2-ўринга 15 млн. сўмлик сертификат ва 3-ўринга 10 млн. лик сертификатлар топширилди.
Бугунги кунда экологияни ривожлантириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ходимлар ўртасида ўз масъулиятлилигини ва иш самарасини ошириш учун бугун, 29 февраль куни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу тадбирда Экология қўмитаси ва “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари (ДУК) ва уларни ҳудудий филиаллари иштирок этишди. Мазкур тадбирда “Тоза ҳудуд” ДУК ларининг фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Бугунги кунда республикада 13 та “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва уларнинг 174 та туман ва шаҳар филиаллари, Тошкент шаҳрида “Махсустранс” ДУК, марказий шаҳарларда 9 та кластерлар ва 100 та муқобил корхоналар фаолият юритиб келмоқда. 2017 – 2019 йилларда бюджет маблағлари ҳисобидан жами 732 та махсус техникалар харид қилиниб, республика аҳолисининг 15,6 млн. нафари ёки 48 фоизига хизмат кўрсатилиб келинмоқда. 2020–2021 йилларда бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча 522 та техникалар харид қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, ходимларга бериладиган ойлик маош ҳақида ҳам маълумот берилди. 2018 йилда давлат унитар корхоналаридаги ишчи ва хизматчиларнинг бир ойлик иш ҳақи фонди 6 млрд. сўмни ташкил этган. 2019 йилда бу кўрсаткич 25 фоизга ортиб, 7,5 млрд. сўмни ташкил қилди.
Ходимлар ўртасида иш самарасини ошириш мақсадида танлов уюштирилди. Бу танлов “Энг намунали ва даромадли автокорхона”, “Энг намунали чиқинди полигони” ва “Энг намунали хайдовчи ва юкловчи” каби уч йўналишда амалга оширилди. “Энг намунали ва даромадли автокорхона” йўналиши бўйича 1-ўринга “Нексия” автомобили, 2-ўринга 15 млн. сўмлик сертификат ва 3 ўринга 10 млн. лик сертификатлар топширилди. Бу танловда “Энг намунали ва даромадли автокорхона” йўналишида Бухоро вилояти “Махсус автохўжалик” МЧЖ раҳбари Алишер Назаров ғолиб бўлди ва “Нексия” автомобили билан тақдирланди.
“Бу тадбир республикамизда биринчи марта ўтказилмоқда ва ходимлар ўртасида маъсулиятлиликни, рақобатни кучайтиришга хизмат қилади. Биз ғолибни аниқлашда асосан, ҳудуддаги аҳолининг фикрини ва тозаликни ўргандик. Тақдирлашни уч босқичда амалга оширдик ва муносиб деб топилганлари ўз мукофотларини олишди”, деди Давлат Экология қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров.
Мавзуга оид
16:53 / 25.11.2022
Пули тўланмаган лифт ва қимматбаҳо унитаз. Экоқўм тадбиркорларга ҳақини бермаяпти
17:18 / 11.10.2022
Манба: Экология қўмитаси раисининг икки ўринбосари ишдан олинди
09:52 / 28.07.2022
Экология қўмитаси 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузгани аниқланди
20:06 / 06.04.2022