Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
АҚШ ҳудудида коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати Вашингтон штатида қайд этилди. Бу ҳақда Ассошиэйтед пресс агентлиги хабар берди.
Жума куни АҚШ Касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази (CDC) мамлакат ҳудудида коронавирусга чалинганлар сони 62 нафарга етганини маълум қилганди.
28 февраль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши хавфини “жуда юқори” даражагача оширган.
Айни вақтда Хитойдан ташқари 49 та давлатда 4351 киши вирусга чалингани аниқланган. Хитойда 28 февралда 327 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу Хитой учун 23 январдан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, касалланганлар умумий сони 79 мингдан ортиқ кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, вирус қурбонлари сони 2800 дан ошди.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026