10:11 / 02.03.2020
5
86094

Ўзбекистонда энг қиммат ош қаерда тайёрланяпти?

 Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказилди.

Қайд этилишича, кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Билдирилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top