Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Ўзбекистон номзоди илгари сурилади
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йилларга сайланиши учун Ўзбекистон номзодини илгари суриш кўзда тутилган
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
БМТга аъзо давлатларнинг Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзодини қўллаб-қувватлашга эришиш мақсадида улар билан музокаралар олиб бориш;
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва инсон ривожланиши соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида материалларни тайёрлаш ҳамда БМТга аъзо давлатлар ўртасида тарқатиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, вазирлик ва идоралар.
Шунингдек, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилган. Бунда:
Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Япония, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (Россия Федерацияси, Озарбойжон), Марказий Осиё, Европа Иттифоқи (Италия) ва Осиё (Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Туркия) мамлакатлари билан олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар ўтказиш ҳамда ташрифлар доирасида мамлакат манфаатларига хизмат қилувчи истиқболли лойиҳалар ва дастурларни қабул қилиш бўйича чора-тадбирларни кўриш назарда тутилади.