Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онлайн аукцион: 3,2 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
Онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди
Фото: KUN.UZ
2020 йилнинг 24 февраль – 1 мартларида “ЎзРТХБ” АЖда 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 464,7 млрд сўмни ташкил этди.
Биржа савдоларининг ҳажми 998,4 млрд сўмдан 974,5 млрд сўмгача камайди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 895,0 минг. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полиэтиленнинг улуши 77 фоиз, пахта чигити шроти 18 фоиз ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 10 фоизни эгаллади.
Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 64,1 млрд сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 70,7 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 17,2 млрд сўмни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,2 млрд сўмни ташкил қилди.
Мавзуга оид
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
15:42 / 05.02.2026
Ер аукциони бўйича қалбаки ҳужжат тайёрлаган шахс ушланди
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025