Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда 35 та давлат фуқароларига кириш тақиқланди
Фото: EPA
Тожикистон фуқаролик авиацияси агентлиги маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларга ўз самолётлари бортига 35 та давлат фуқароларини олмаслик ҳақида телеграмма жўнатди. Шундай телеграмма туркомпанияларга ҳам йўлланган.
Asia-Plus нашрининг хабар беришича, бу огоҳлантириш коронавирус тарқалиши олдини олиш ва мамлакат фуқаролари саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан асосланган.
Тожикистонга фуқаролари вақтинча кириши тақиқланган давлатлар рўйхатига Хитой, Япония, Жанубий Корея, Вьетнам, Сингапур, Австралия, Малайзия, Камбожа, Филиппин, Таиланд, Непал, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Финляндия, Италия, Британия, Испания, Швеция, Бельгия, Исроил, Австрия, Хорватия, Швейцария, АҚШ, Канада, БАА, Миср, Эрон, Ливан, Кувайт, Баҳрайн, Уммон, Афғонистон, Ироқ ва Жазоир киритилган.
Бундан ташқари, агентлик бу давлатларнинг Тожикистонга тўғридан-тўғри ёки транзит рейс билан келмоқчи бўлган фуқароларига авиачипталар сотишни тўхтатишга чақирган.
“Бу давлатлар фуқароларига авиачипта сотилиб, улар Тожикистондаги аэропортларга келган бўлса, улар шу рейсларнинг ўзи билан ортга қайтарилиб юборилади”, дейилган хабарда.
Шунингдек, Тожикистоннинг шу давлатлардан келган фуқаролари карантинга жойланади.
Айни вақтда Тожикистонга учувчи барча рейслар йўловчилари тепловизор ёрдамида иситма борлигига текширилмоқда.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025