Жамият | 20:30 / 05.03.2020
8655
3 дақиқада ўқилади

Энергетика соҳасида 2 млрд. долларга тенг битимлар имзоланди

Бу йирик битимлар Ўзбекистондаги электр энергияси бўйича юзага келган тақчилликни бартараф этишга ва қайта тикланувчи манбаларга кўпроқ эътибор қаратишга мўлжалланган

Энергетика вазирлиги Саудия Арабистонининг йирик инвестори — ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 2 млрд. АҚШ долларига тенг учта битим тақдимотини ўтказди. Ҳужжатлар вазир Алишер Султонов ва ACWA Power раиси жаноб Муҳаммад Абунайян томонидан имзо чекилди.

 
Энергетика соҳасида 2 млрд. долларга тенг битимлар имзоланди

Энергетика соҳасида 2 млрд. долларга тенг битимлар имзоланди ➥ Батафсил: https://kun.uz/17055582

Posted by Kun.uz on Thursday, March 5, 2020

·       1,2 млрд. долларлик инвестиция шартномаси электр энергиясини сотиб олиш бўйича 25 йиллик шартнома (PPA) ҳамда 1500 МВт қувватли буғ-газ турбинали электр станциясини (БГҚ) қуриш ва эксплуатация қилиш учун сарфланади;

·       0,55–1,1 млрд. АҚШ доллар қийматидаги лойиҳа қуввати 500–1000 МВт га тенг шамол электр станциясини барпо этиш хусусидаги битимни ўз ичига олади;

·       Мутахассисларнинг техник кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув марказини ривожлантириш бўйича ўзаро англашинув меморандуми имзоланди (АМ).

 1500 МВт қувватга эга янги буғ-газ қурилмаси (БГҚ) Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қурилиши режалаштирилган. Ушбу электр энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион лойиҳада ҳам келишувга мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ягона харидор сифатида иштирок этади.

Лойиҳага мувофиқ қуриладиган янги буғ-газ қурилмасининг самарадорлиги 60% дан зиёд бўлиб, у электр энергия ишлаб чиқаришга сарфланадиган табиий газ миқдорини қарийб икки марта кўп тежаш имконини беради.

Энергетика вазирлиги билан қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш бўйича имзоланган шартномага биноан ACWA Power компанияси Ўзбекистонда 500–1000 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуради ва фойдаланишга топширади.

Муҳаммад Абунайян, ACWA Power раиси:

– Компаниямиз истеъмол бозорида хусусий инвестицияларни қўллаб-қувватлайдиган ва энергетика секторини мустаҳкамлайдиган ҳудудда ўзига хос иқтисодий юксалишни таъминлайдиган даражадаги сармоялар киритади. Бир сўз билан айтганда, ACWA Power ривожланаётган бозор ва ҳамжамиятларга арзон электр энергиясидан фойдаланишни таъминлаш орқали олға силжишга ёрдам бериш бўйича катта тажрибага эга. Энергия соҳасидаги тажрибамиздан амалиётда фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда энергетика соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш — биз учун катта шараф.

Мавзуга оид