Фарғона давлат университети проректорига жиноий иш очилди
Фарғона давлат университети проректори П.П. (исми шарифи шартли ўзгартирилган) 2019-2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари вақтида 18 нафар абитуриентни ўқишга олиб киргани аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Фарғона вилоятидаги олий ўқув юрти проректори томонидан содир этилган жиноят фош этилгани тўғрисида хабар берди.
«Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона давлат университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилгани ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Терговда аниқланишича, Фарғона давлат университети проректори П.П. (исми шарифи шартли ўзгартирилган) 2019-2020 ўқув йили учун «Жисмоний маданият» имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган «Жисмоний маданият» факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштириши натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинган», дейилади хабарда.
2020 йилнинг 4 мартида шаҳар прокуратураси томонидан университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди
Жаҳон | 19:23
-
Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди
Жамият | 19:00
-
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди
Жаҳон | 18:41
Мавзуга оид

19:45 / 30.01.2025
“Ҳали магистратура, аспирантурада ҳам ўқийман” – 70 ёшида талаба бўлган отахон

19:00 / 16.03.2024
Фарғона давлат университетида "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - бош мақсадимиз" мавзусида Республика ўқув-семинари ўтказилди

13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?

09:32 / 02.06.2023