Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қуруқ портлар ташкил этилади
Мамлакатда қўшма транспорт – логистика компаниялари ва қуруқ портлар ташкил этилади
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Ҳужжат билан 2020 йил 1 октябрь чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Режада Ўзбекистонда юкларнинг авиа ва автоташувларига ихтисослашган қўшма транспорт-логистика компанияларини ва қуруқ портларни ташкил этиш ва бунинг учун дунёдаги етакчи транспорт компанияларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, ТИВ.
Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Умумий имтиёзлар плюс (GSP+) тизими доирасида Европа Иттифоқининг имтиёзларини олиш масаласини ўрганиш кўзда тутилган.
2020 йил 1 октябрга қадар чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастурда:
Ўзбекистонни GSP+ фойда олувчи мамлакатлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар тўпламини Европа томони учун тайёрлаш ва тақдим этиш;
Ўзбекистонни GSP+ фойда олувчи мамлакатлар рўйхатига киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасидан Ҳукуматидан мувофиқлаштирувчини тайинлаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар
Мавзуга оид
08:29
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026