Ўзбекистон | 14:29 / 06.03.2020
16563
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда 

Фото: KUN.UZ

Бугун ва дам олиш байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди маркази шимолий Урал ҳудуди устида жойлашган совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 7 мартга ўтар кечаси мамлакатнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида асосан ёмғир кўринишида кучсиз ёғингарчилик бўлади.

Тунги ҳарорат 0 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда. 

Кундузги ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади, бу ўртача кўп йиллик ҳароратдан сал пастдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид