16:20 / 08.03.2020
0
13950

ТИВ Эрон-Туркманистон чегарасида қолаётган ўзбекистонлик ҳайдовчилар бўйича маълумот берди

Эроннинг Туркманистон билан чегарасидаги божхона постида қолаётган 11 нафар ўзбекистонлик президентга видеомурожаат билан чиқиши ортидан, Ташқи ишлар вазирлиги вазият назоратга олинганини билдирди.

Видеомурожаатда ватандошлар коронавирус туфайли чегараларнинг ёпилгани натижасида 23 февралдан буён «Лутфобод» постидаги терминалда қолиб кетишганини айтишган эди.

7 март куни Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси бу маълумотни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Туркманистон-Эрон чегараси ёпилиши сабабли жами 700га яқин ҳайдовчи, шу жумладан 11 нафар Ўзбекистон фуқароси «Лутфобод» ва «Сарахс» чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетган.

«Элчихонанинг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб ватанга қайтишни рад этишди.

Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхабод шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда», – дейилади хабарда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top