Иқтисодиёт | 12:16 / 09.03.2020
27534
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси тушишда давом этмоқда

Марказий банк 10 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 13,30 сўмга тушиб, бир доллар 9500,54 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 232,35 сўмга кўтарилиб, 10 721,36 сўмга тенг бўлди.

Ўз навбатида рубль курси 2,94 сўмга арзонлашган ва 1 рубль 138,91 сўмга тенг бўлган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи ҳафта пасаймоқда. Ўтган ҳафтада расмий курс 12,44 сўмга тушиб, бир доллар 9513,84 сўмни ташкил қилганди. Евро курси эса 159,66 сўмга кўтарилиб, 10 489,01 сўмга тенг бўлганди.

Мавзуга оид