Спорт | 23:29 / 12.03.2020
5773
1 дақиқада ўқилади

Қадимги Олимпияда 2020 йилги Олимпиада машъаласи ёқилди 

Грециядаги Қадимги Олимпияда 2020 йилги Токио Олимпиадаси машъаласини ёқиш маросими бўлиб ўтди. 

Фото: Getty Images

Анъанага кўра, машъала параболик кўзгу ёрдамида қуёш нурларидан ёқилган.

Биринчи маротаба маросим коронавирус эпидемияси сабабли томошабинларсиз ўтди, унга фақатгина расмий шахслар ва журналистлар қўйилди.

“Биз ушбу маросим мураккаб шароитларга қарамасдан ўтаётганидан хурсандмиз. Раҳмат, Греция!”, деб айтган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Токиодаги Олимпиада муваффақиятли ўтишига умид билдириб қолган.

19 мартгача машъала эстафетаси Греция ҳудуди бўйлаб ўтади, уни илк бор аёл киши – тўппончадан ўқ отиш бўйича Олимпия чемпиони Анна Коракаки бошлаб беради. Сўнгра Афинадаги Панафинея стадионида машъалани Токиога топшириш маросими бўлиб ўтади.

Машъала самолётда Японияга етказилади ва 26 мартда Фукусима префектурасидан эстафетанинг Япониядаги қисми бошланади. Машъала эстафетаси Япониянинг 47 та префектураси бўйлаб ўтади ва 24 июлда Олимпия ўйинлари очилиши маросимида якун топади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид