Жаҳон | 01:19 / 14.03.2020
43194
2 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда махсус ташкиллаштирилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Трампнинг сўзларига кўра фавқулодда ҳолат эълон қилиниши коронавирусга қарши кураш учун муҳим чора ҳисобланади. АҚШ президенти коронавирусга қарши кураш учун 50 миллиард долларгача пул ажратилиши мумкинлигини айтди. Фавқулодда ҳолатнинг дастлабки босқичида вирусдан ҳимояланиш учун керакли бўлган воситалар мамлакат бўйлаб тарқатилади.

Трамп фавқулодда ҳолат эълон қилинишига олдинроқ ёзган твиттердаги постида ишора қилганди: «Бугун 15:00да Оқ уйда матбуот анжумани ўтказилади. Мавзу: коронавирус!», деб ёзганди Трамп ўз микроблогида.

12 март куни Трамп коронавирусга қарши кураш мақсадида 30 кунга Европа мамлакатларидан АҚШга киришни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилганди. Олдинроқ АҚШнинг Вашингтон, Нью-Йорк ва Калифорния штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.

Тайёрлаган:  Ўткир Жалолхонов

Мавзуга оид