Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 50 нафарга етди
АҚШда коронавирус қурбонлари сони 50 кишига етди. Бу ҳақда матбуот анжумани давомида мамлакат президенти Дональд Трамп маълум қилди.
"Жами 50 нафар қурбон. Бу рақам кўпроқ бўлиши мумкин эди, аммо кўрилган чоралар туфайли бу юз бермади", - деди у.
Кеча 13 март куни президент Дональд Трамп мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Оқ уй раҳбари вирусга қарши курашиш учун давлат ҳеч нарсани аямаслигини ҳамда унга қарши курашиш учун 50 миллиард долларгача маблағ ажратилиши мумкинлигини айтди. Коронавирусга қарши кураш учун ишлаб чиқилган илк дастурда эса АҚШ давлат ғазнасидан 8,5 миллиард доллар ажратилганди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026