Ўзбекистон | 22:34 / 14.03.2020
66260
4 дақиқада ўқилади

«Исломобод» жоме масжиди Ўзбекистондаги энг катта масжид бўлиши кутилмоқда

Олмазор тумани Сағбон кўчасида қурилаётган уч қаватли “Исломобод” жоме масжиди Ўзбекистондаги энг катта масжид бўлиши кутилмоқда. 2019 йилнинг октябрида қурилиши бошланган ушбу масжиднинг хонақоҳида 8 минг киши намоз ўқиши мумкин. Ҳовлиси ва ён-атрофидаги жойлар билан бирга масжид 13 минг намозхонга хизмат кўрсата олади.

Устабоши Маҳамаджон Умаровнинг айтишича, “Исломобод” жоме масжидида ҳар бири 63 метрли 4та минора қурилмоқда. Ҳозирча Ўзбекистоннинг ҳеч бир масжидида бундай баландликдаги минора йўқ, қолаверса, у мамлакатимиздаги 4 минорали илк масжид бўлиши айтилмоқда.

“2018 йили Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 20 масжиднинг қайта қурилиши белгиланган бўлиб, уларнинг орасида “Исломобод” жоме масжиди ҳам бор. Масжид лойиҳасини тайёрлашдан олдин Тошкентдаги деярли барча масжидларга бориб, ижобий ва салбий жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Шулардан келиб чиқиб одам кўп тўпланган вақтда ҳам бино ичкарисида ҳаво алмашиши меъёрида бўлиши учун масжиднинг ертўла қисми беш метр баландликда қурилмоқда. Бундан ташқари, одамлар кириб-чиқишда қийналмаслиги, тирбандликнинг олдини олиш мақсадида масжидда иккита кириш жойи бўлиши кўзда тутилган.

Айни пайтда масжиднинг биринчи қавати, яъни ертўла қисми қуриб битказилди. Ҳозир иккинчи қават – ҳонақоҳ қурилмоқда. Ушбу масжиднинг 4 та минораси бўлади, ҳар бир миноранинг баландлиги 63 метрдан. Айни пайтда иккита минора 22 метргача қуриб бўлинди. Бу Ўзбекистонда тўрт минорали илк масжид бўлади”, дейди устабоши.

11 март куни “Исломобод” жоме масжидига рамзий ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ва масжид қавми иштирок этишди. Муфтий ҳазратлари ушбу масжид қурилишига турли даражада ҳисса қўшаётган барча-барчанинг ҳаққига дуо қилди.

“Ҳозир қайси бир масжидга борсак, улар одам билан лиқ тўла. Мусулмонларимиз масжидларга сиғмай қолишяпти. Шунинг учун масжидлар кенг-кенг қилиб қуриляпти. Жумладан, “Исломобод” масжиди ҳам намозхонларга қулай бўлиши учун кенг қилиб қурилмоқда. Ушбу масжид ўз бағрига 8 минг нафар одамни сиғдира олади. Таҳоратхона ҳам мана шу жамоатга мослашган ҳолда қурилмоқда. Яъни 150 кишига мўлжалланган таҳоратхонани қуришни режалаштирилган.

“Исломобод” масжиди ҳашар йўли билан қурилмоқда. Масжид қурилишига ҳисса қўшганлар, ҳомийлик қилганлар, устачилигини қилганлар, шу ерда ишлаётган кишиларга обу овқатини тайёрлаб бераётганлар, ҳатто шу ерда масжид қурилишига мойил бўлган кишиларга Аллоҳнинг жуда катта ажри бўлади. Ҳадиси шарифда: “Ким Аллоҳдан савоб умидида битта масжид қурса Аллоҳ таоло унга жаннатда шунга ўхшаган бино қуради”, дейилади. Масжидни қуриш битта одамнинг ўзи билан эмас, ҳашар билан қилинса, унинг битта ғиштини олиб қўйганга ҳам Аллоҳ охиратда катта мукофот беради”, дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов.

Масжид қуриш, уни обод қилиш Аллоҳ улкан савобни ваъда қилган афзал амаллардан бўлиб, у инсон вафотидан кейин ҳам савоби тўхтамай ёзилиб турадиган садақаи жория ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида шундай марҳамат қилади:

“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” (Тавба сураси, 18-оят).

Аллоҳнинг каломида келтирилган ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқлаган улуғ ажрга сазовор бўлиш, масжид қуриш савобига шерик бўлиш ниятидаги юртдошларимизни Аллоҳнинг уйини барпо қилишдек эзгу ишга ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид имом-хатиби ABDULLO YULDASHEV номига очилган карта:

CLICK / PAYME: 8600 0604 2270 7688

UNION PAY, XALQ BANK 6262 9100 9491 4488

ABDULLO YULDASHEV

PAYNET (UZMOBILE):

+998990556611, +998990556622, +998990556633

Масжид имом-хатиби Абдулло Йўлдошев

Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар паспорт маълумотлари:

YULDASHEV ABDULLO TURAPOVICH AA4313913

Мавзуга оид