Иқтисодиёт | 11:10 / 16.03.2020
33530
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошишни бошлади

Марказий банк 10 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 19,80 сўмга ошиб, бир доллар 9520,34 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 149,02 сўмга тушиб, 10 572,34 сўмга тенг бўлди.

Ўз навбатида рубль курси 8,69 сўмга арзонлашган ва 1 рубль 130,22 сўмга тенг бўлган.

Қайд этиш керакки, бунгача Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет олти ҳафта давомида пасайганди. Ўтган ҳафтада ҳам расмий курс 13,30 сўмга тушиб, бир доллар 9500,54 сўмни ташкил қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид